Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Бельгияда Исроил клуби иштирокидаги ўйинни ўтказишга рухсат берилмади

Баҳо:
+ | -

Бельгиянинг Лёвен шаҳри мери Муҳаммад Ридуани маҳаллий “Ден Дреф” стадионида Брюсселнинг “Юнион” ҳамда Исроилнинг “Хапоэл” (Беер-Шева) жамоалари ўртасидаги Европа Лигаси учрашувини ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда VRT телеканалига таяниб, Риа Новости хабар берди.

“Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйин бўлиб ўтиши мумкин эмас. Мен бу борада ўз позициямда қатъийман. Биз хавфсизликни кафолатлай олмаймиз”, деди шаҳар мери Ридуани.

“Юнион” клуби вакиллари шаҳар мерининг қарорини инобатга олган ва айни пайтда муаммога ечим топиш мақсадида барча манфаатдор томонлар билан музокара олиб бормоқда. Аслида жамоа Европа Лигаси умумий босқичидаги уй учрашувларини Лёвенда ўтказишни режалаштирган эди. Сабаби Брюссел клубининг ўзига тегишли “Жозеф Марен” стадиони УЕФАнинг еврокубок учрашувлари учун белгиланган талабларига жавоб бермайди.

Маълумот ўрнида, Бельгия шаҳарлари Исроил жамоалари иштирокидаги ўйинларни қабул қилишдан биринчи марта бош тортаётгани йўқ. 2024-йилда Бельгия миллий жамоаси Миллатлар лигаси доирасидаги Исроилга қарши уй учрашувини Венгриянинг Дебрецен шаҳрида ўтказишга мажбур бўлган. Ўшанда ҳам мамлакат шаҳарлари хавфсизлик важидан ўйин мезбонлигини рад этганди. 2026-йилнинг март ойида эса Бельгия аёллар терма жамоасининг Исроилга қарши учрашуви ҳам худди шу сабаб билан расман Венгрияда ўтказилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:40, 02.09.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик