«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара келаси йил «Ливерпуль» сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда британиялик инсайдер Бен Жейкобс маълум қилди.
«Менинг тушунишимча, мерсисайдликлар «Монако» ва Ламинга кутиб туришни айтган. Мен улар «Челси» ва Камара ўртасидаги музокараларга аралашди, демоқчи эмасман. Улар фақат бу битим амалга ошмаса, «Ливерпуль» 2027 йилда футболчи трансфери масаласига яна қайтишини билдирган», — дея журналистнинг сўзларини Liverpool News келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Камара «Монако» сафига икки йил аввал қўшилган.
Шу вақтдан буён ярим ҳимоячи монегасклар таркибида 74 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













