Кириш Регистрация

«Лидс» Франциядан янги ҳимоячи топди — трансфер расман эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Лидс» ҳимоя чизиғини Франциядан келган янги футболчи билан кучайтирди. Англия клуби «Ницца»нинг чап қанот ҳимоячиси Мелвин Барни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

25 ёшли француз футболчиси жорий мавсум охирига қадар ижара асосида «Лидс» шарафини ҳимоя қилади. Энг муҳими, келишувга уни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган.

Бар жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида 2 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.

Ўтган мавсумда эса ҳимоячи «Ницца» сафида чемпионатнинг 29 та ўйинида иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.

Энди Мелвин Бар фаолиятида янги саҳифа очиб, ўзини Англия Премьер-лигасида синаб кўради.

Киритилди: 12:01, 02.09.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик