«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш бўйича режаларини белгилаб олди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Манбага кўра, «қизил-оқлар» португалиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилган. Манчестерликлар футболчига 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июнь ойи охирида якунланади. 31 ёшли футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Фернандеш жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 2 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.













