Кириш Регистрация

Фернандеш: «Мен марказий ҳимоячи сифатида бошлаганман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини марказий ҳимоячи позициясида бошлаганини айтди. Португалиялик футболчининг сўзларига кўра, ёшлигида у энг ориқ ва бўйи паст футболчилардан бири бўлгани учун буни ақл билан қоплашга ҳаракат қилган.

«Мен фаолиятимни марказий ҳимоячи сифатида бошлаганман. Энг ориқ ва бўйи паст футболчи бўлганим учун бу менга фойдали эди, деб ҳис қилардим. Чунки ҳужумчидан олдин ҳаракат қилиш учун ақлимни ишлатишимга тўғри келарди», деди футболчи.

«Қизил иблислар» сардори машғулотларда жамоадошлари билан рақобатлашишни яхши кўришини ҳам айтди. Бенжамин Шешко билан 50 ярдлик спринтда у шахсий рекорд — 35,5 км/соат тезликни қайд этди. Бироқ словениялик футболчи маррага яқинлашганда 37 км/соат тезликка чиқиб, Фернандешни қувиб етди.

Киритилди: 16:31, 02.09.2026.
Ўқилди: 481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик