Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Тотти нега футболдан баскетболга ўтганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Рома» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Франческо Тотти баскетбол соҳасида иш бошлашга нега рози бўлганини тушунтирди.

Аввалроқ 49 ёшли италиялик «Рома Максима» баскетбол лойиҳасига маслаҳатчи сифатида қўшилгани маълум бўлган эди.

«Менга янги рағбат ва янги чақириқ керак эди. Ўйин ичида қолиш истагини ҳис қилдим. Менга таклиф қилинган рол ва, энг муҳими, лойиҳанинг ўзи мени дарҳол ишонтирди. Ушбу лойиҳанинг фаол иштирокчиси бўлишдан жуда хурсандман ва билдирилган ишонч учун жамоага миннатдорлик билдираман.

Биринчи навбатдаги вазифа — кучли жамоа қуриш, таркибни мустаҳкамлаш ва Италия лигасининг энг яхши жамоаларидан бирига айланиш учун барча шароитларни яратиш. Кейин эса Европа ва ундан ҳам юқори мақсадлар ҳақида ўйлаймиз.

Амбиция жуда муҳим, аммо узоқ муддат сақланиб қоладиган лойиҳа яратиш истаги ундан ҳам муҳимроқ. Биз Рим ва римликларга улар қўллаб-қувватлайдиган, ўзини унга дахлдор ҳис қиладиган ва фахрланадиган баскетбол жамоасини тақдим этмоқчимиз», — деди Тотти.

Киритилди: 16:52, 02.09.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик