Кириш Регистрация

Артета Фофана трансферига тўсиқ қўйгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Микель Артета «Арсенал»нинг Малик Фофанани трансфер қилиш режасига амалда тўсиқ қўйган. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Лион» 21 ёшли бельгиялик вингерни лондонликларга таклиф қилган. «Арсенал» спорт директори Андреа Берта футболчининг катта мухлиси бўлган.

Артета Фофана билан шахсан суҳбат ҳам ўтказган, аммо унинг Англия Премьер-лигасидаги жисмоний курашларга қай даражада мослаша олиши борасида шубҳа билдирган.

Шу сабабли клуб ичида футболчи бўйича фикрлар иккига бўлинган ва якунда «Арсенал» трансферни давом эттирмасликка қарор қилган.

Яна бир омил сифатида клубнинг харажатлар лимитини бузиб қўйишдан хавотирлангани тилга олинмоқда. Шу боис «Арсенал» фақат ижара вариантини кўриб чиқишга тайёр бўлгани айтилган, гарчи клубдаги айрим манбалар бу маълумотни рад этган бўлса ҳам.

Якунда Фофана учун «Сандерленд» ва «Кристал Пэлас» кураш олиб борди. 21 ёшли футболчи охир-оқибат «Сандерленд»га ўтди, «Лион» эса трансфер учун умумий ҳисобда 35 миллион евро олади.

Киритилди: 17:04, 02.09.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик