"Реал" вингери Родриго жароҳатдан тикланиш жараёнида муҳим босқичга ўтди.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Вальдебебасда илк бор майдонда машғулот ўтказишни бошлади.
Родриго март ойида олдинги хочсимон пайларини узиб олган ва шу жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Оғир жароҳат унинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш умидларига ҳам нуқта қўйган.
Сўнгги ойларда 25 ёшли футболчи клубнинг реабилитация гуруҳи билан асосан тренажёр залида ишлаб келаётган эди. Энди эса у биринчи марта газонга қайтиб, тикланиш дастурининг навбатдаги босқичини бошлади.
Шунга қарамай, Родригони ҳали узоқ тикланиш жараёни кутиб турибди.
Маълумотларга кўра, бразилиялик вингер 2027 йилда майдонга қайтишни мақсад қилган.













