Кириш Регистрация

Дэвид: «Мен қила оладиган ягона иш — гол уриш»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клубига янги қўшилган Жонатан Дэвид «Метрополитано» стадионида таништирилди. Канадалик ҳужумчи янги жамоасига сотиб олиш имконияти билан ижара асосида қўшилди.

«Бу буюк клуб ва мен бу рангларни ҳимоя қилишдан жуда фахрланаман. Мен катта мақсадларга эга жамоага қўшилдим», — дея форварднинг сўзларини Marca келтиради.

«Атлетико» унинг трансферини сотиб олишни хоҳлаши учун нима қилиши кераклиги ҳақидаги саволга Дэвид қарорни у қабул қилмаслигини таъкидлади.

«Менимча, бу менинг қарорим бўлмайди. Мен қила оладиган ягона иш — гол уриш. Менинг бу жамоада ўйнаш учун етарли сифатларим бор, деб ўйлайман», — деди канадалик футболчи.

Клуб президенти янги футболчи ҳақида гапирар экан, Дэвид аввал «Атлетико» дарвозасини 9 марта ишғол қилганини эслатди.

Жонатан Дэвиднинг трансфер ҳуқуқлари «Ювентус»га тегишли.

Киритилди: 19:06, 02.09.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик