Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Отеле «Лацио»да фаолиятини давом эттира олмайди

Баҳо:
+ | -

Нигерия терма жамоаси вингери Филип Отеленинг «Лацио»га мавсум охиригача ижара асосида ўтиши бўйича келишув амалга ошмай қолди, дея хабар бермоқда All Nigeria Soccer.

Италия клуби ва футболчининг «Базель» клуби трансфер шартларини якуний келишиб ололмагани сабабли битим барбод бўлган.

Отеле «Лацио»да тиббий кўрикдан ўтиш учун Римга йўл олишга «Базель»нинг рухсатини кутаётган эди, аммо Швейцария клуби бунга розилик бермаган.

Дастлабки келишувга кўра, «Лацио» ижара учун 1,5 миллион евро тўлаши, кейин эса футболчини 2,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак эди. Агар «Лацио» мавсум давомида Италия кубогида ғолиб чиқса ёки Европа лигаси ёки Чемпионлар лигасига йўлланма олса, сотиб олиш ҳуқуқи мажбурий трансферга айланиши белгиланган эди. Шунингдек, Отеле жамоа сафида расмий учрашувларда камида 30 марта майдонга тушган тақдирда, «Базель» яна 250 минг евро бонус олиши керак эди.

Киритилди: 20:21, 02.09.2026.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик