Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Ювентус» ҳужумчисидан қутулмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Эдон Жегровани Саудия Арабистони клубига сотиш умидини сақлаб қолмоқда, дея хабар бермоқда Talk Juve.

Италия клуби футболчини Европа трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ҳам трансфер ойнаси очиқ бўлган чемпионатлардан бирига сотиши мумкин.

Tuttomercatoweb маълумотига кўра, Жегровага Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби қизиқиш билдирмоқда. Косоволик футболчи «Ювентус»да бу мавсум асосий таркибда кам ўйнаши мумкинлигини тушунгани боис жамоани тарк этишга тайёр.

Шунингдек, Саудия клубида юқори маош олиш имконияти ҳам Жегрованинг трансферга рози бўлишига туртки бермоқда. «Ювентус» эса муносиб таклиф тушса, 27 ёшли футболчи билан хайрлашиб, таркибда жой бўшатишни истамоқда.

Киритилди: 20:48, 02.09.2026.
Ўқилди: 1288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик