«Реал»нинг собиқ футболчиси Даниэль Карвахаль Родрига мадридликлар сафига ўтмасликни тавсия қилгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Аввалроқ журналист Жерар Ромеро айнан Карвахаль ярим ҳимоячига «Реал»га ўтмасликни маслаҳат берганини айтган эди. Бу маълумот ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг тарқалди.
Карвахаль ижтимоий тармоқда Ромерони «ёлғончи» деб атаб, ушбу хабарни оммавий равишда рад этди.













