«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовски айни пайтда АҚШда тўп сурмоқда. Унинг айтишича, бу ерда Польша вакиллари ва поляк мухлислар сони кутганидан ҳам кўпроқ экан.
«Бу ерда поляклар жуда кўп. Уларни ўйинларда ҳам кўп кўраман ва бу мен учун алоҳида туйғу. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, гарчи дастлаб нафақат шаҳарга, балки бутун мамлакатга мослашишга тўғри келса ҳам.
Мен ҳам, оилам ҳам шаҳар ва жамоадан мамнунмиз», — деди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски сўнгги тўрт мавсумни Каталониянинг «Барселона» клуби сафида ўтказган.













