Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Модрич: «Реал»га қайтмоқчиман...»

Баҳо:
+ | -

«Милан» футболчиси Лука Модрич фаолиятини якунлаганидан кейин Мадриднинг «Реал» клубига қайтишни исташини маълум қилди.

Хорватиялик ярим ҳимоячининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 9 сентябрь куни Модрич 41 ёшни қарши олади.

«Реал» — менинг уйим ва мен у ерга қайтишни истайман. Мен доимо мадридчи бўлиб қоламан. «Реал» — дунёдаги энг буюк клуб.

Мадрид менга ҳамма нарсани берди. Мен қайтиб, клубга фойдам тегишини, ёрдам беришни хоҳлайман. Мен «Реал»да ишлашни эмас, балки Жозе Моуринью айтганидек, «Реал» учун ишлашни истайман», — деди Модрич.

Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 07:37, 03.09.2026.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик