Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Кейн: «Биз янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Германия кубоги доирасида «Оснабрюк» устидан 4:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин фикр билдирди.

Мезбонлар учрашувнинг 5-дақиқасида кутилмаганда ҳисобни очди. Аммо мюнхенликлар бунга тўртта гол билан жавоб қайтарди. Уларнинг иккитасига Кейн муаллифлик қилди.

«Яхши ўйин бўлди. Бундай сафар учрашувларида, айниқса стадионда ажойиб муҳит бўлса, ҳеч қачон осон бўлмайди. Рақиб ўйин бошидаёқ ажойиб гол урди ва биздан хотиржамликни сақлаш талаб этилди.

Якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандман, аммо янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бизда рақибларга кўплаб муаммолар туғдира оладиган жуда кучли ҳужумкор футболчилар бор», — деди Кейн.

5 сентябрь, шанба куни Венсан Компани бошчилигидаги «Бавария» Бундеслига доирасида «Шальке 04»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:45, 03.09.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик