Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ван Дейк терма жамоадаги келажагини Хави билан муҳокама қилади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг юлдуз ҳимоячиси Виржил ван Дейк Нидерландия терма жамоасидаги келажаги бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

The Athletic маълумотига кўра, футболчи «апелсинранглар»нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес билан суҳбат ўтказади. Испаниялик мутахассис билан мулоқотдан сўнг Ван Дейк миллий жамоадаги фаолиятини давом эттириш ёки якунлаш борасида аниқ қарорга келади.

Ван Дейк Нидерландия терма жамоаси сафида жами 96 та учрашувда майдонга тушган.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси муваффақиятсиз иштирок этди. Рональд Куман бошчилигидаги жамоа 1/16 финал босқичида Марокашга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Киритилди: 11:30, 03.09.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик