Марказий ҳимоячи Федерико Гатти «Ювентус» сафида қолади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
28 ёшли италиялик футболчига «Порту» қизиқиш билдирган. Томонлар ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида музокара олиб борган, аммо келишув шартлари бўйича бир тўхтамга кела олмаган.
Шу тариқа, Гатти камида январь ойига қадар «Ювентус»да қолади.
Эслатиб ўтамиз, Федерико Гатти 2022 йил қишидан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у «Ювентус» сафида 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.
Футболчининг бозор қиймати 14 миллион еврога баҳоланмоқда.













