«Ривер Плейт» клуби офисида трансфер бозори билан боғлиқ жараёнлар жуда қизғин кечмоқда. Tribuna.com манбаларига кўра, сўнгги 24 соат ичида клуб раҳбарияти Дубайнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клуби билан ҳимоячи Лаутаро Риверонинг трансфери бўйича расмий музокараларни бошлаган.
БАА клуби аргентиналик марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқларининг 50 фоизини сотиб олишни режалаштирмоқда. «Ривер Плейт» томони эса якуний молиявий шартлар клуб кутилмаларига жавоб берса, битимни амалга оширишга тайёр эканини билдирган.
Айни пайтда икки клуб ўртасидаги келишмовчиликлар тобора камайиб бормоқда. Шунга қарамай, трансферни тўлиқ якунланган деб ҳисоблаш учун ҳали айрим тафсилотларни келишиб олиш талаб этилади.













