Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Челси» ярим ҳимоячиси жамоанинг кучли старти сирини айтди

Баҳо:
+2 | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Ромео Лавиа якшанба куни «Брайтон» устидан қозонилган 4:3 ҳисобидаги ғалабали ўйинда клуб сафидаги илк голини урди. Футболчининг айтишича, унинг сўнгги пайтлардаги ўсишида Хаби Алонсо жамоага олиб кирган янги менталитет муҳим роль ўйнамоқда.

22 ёшли футболчи Алонсо жамоага келганидан буён Премьер-лигадаги ҳар икки ўйинни асосий таркибда бошлади. У «Стэмфорд Бридж»да «Брайтон»га қарши баҳсда ҳисобни очди.

«Биринчи голимни уриш мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Илк гол учун бундан яхшироқ сценарий бўлиши қийин. Бу голни яна бир неча марта қайта кўраман», — деди Лавиа.

Ярим ҳимоячи «Челси»нинг мавсумни муваффақиятли бошлашида жамоавий ишонч ҳал қилувчи омил бўлаётганини ҳам таъкидлади.

«Менталитетимиз мавсумолди тайёргарлигидан бошлаб жуда яхши бўлди. Ҳаммаси ўзига бўлган ишончни шакллантиришга бориб тақалади», — деди у.

Лавиа, шунингдек, жамоадошлари ва мураббийлар штаби томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватловни алоҳида қайд этди.

Энди «Челси» эътиборини бу ҳафта охирида «Арсенал»га қарши ўтадиган Лондон дербисига қаратмоқда. Лавиа жамоадаги бирдамлик ушбу баҳсда ҳам катта аҳамият касб этишига ишонмоқда.

«Биз охир-оқибат жамоадошларимиз ўз вазифасини бажаришини яхши биламиз. Ростини айтсам, бу жамоанинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли. Машғулотларда ҳар куни қўйиладиган юқори талаблар эса ҳафта охиридаги ўйинларда яхши натижа кўрсатишни анча осонлаштиради», — деди футболчи.

Киритилди: 13:30, 03.09.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик