Август ойи якунларига кўра, соврин учун 8 нафар футболчи даъво қилмоқда. Уларнинг ҳар бири иккитадан ўйинда майдонга тушган.
Риккардо Калафьори («Арсенал») — 2 та ғалаба, 2 та голли узатма;
Райан Шерки («Манчестер Сити») — 2 та ғалаба, 2 та гол, 2 та голли узатма;
Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 1 та ғалаба, 1 та мағлубият, 3 та гол, 1 та голли узатма;
Коул Палмер («Челси») — 2 та ғалаба, 2 та гол, 1 та голли узатма;
Жоау Педро («Челси») — 2 та ғалаба, 2 та гол, 2 та голли узатма;
Мамаду Сангере («Брентфорд») — 1 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та голли узатма;
Константинос Цолакис («Халл») — 2 та ғалаба, 2 та қуруқ ўйин;
Йоан Висса («Ньюкасл») — 1 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та гол, 1 та голли узатма.
Ғолиб мухлислар, АПЛ клублари капитанлари ва экспертлар овоз бериши орқали аниқланади. Натижалар 11 сентябрь куни эълон қилинади.













