Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 1-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Сарагоса: «Барса»га гол урсам, янада яхши»

Баҳо:
+ | -

«Эспаньол» Испаниялик вингер Бриан Сарагосани «Бавария»дан ижарага олди.

Сарагосани «Барселона» учун ноқулай рақиблардан бири деб аташ мумкин. У аввалроқ «Осасуна» сафида каталонияликлар дарвозасига учта гол урган.

«Барселона»га яна гол уриш имконияти ҳақида гапирар экан, Сарагоса шундай деди:

«Барча жамоаларга қарши кўплаб голлар уришни истайман. Агар «Барса»га гол урсам, янада яхши».

«Эспаньол»га ўтиши ҳақида эса футболчи қуйидагича фикр билдирди:

«Мен айнан бўлишни истаган жойимдаман. Бу ерда ажойиб йил ўтказиш ва яхши ишлар қилишни интиқлик билан кутяпман.

Мен учун осон бўлмаган. 21 ёшда эдим ва бунгача ҳеч қачон уйдан узоқда яшамагандим. Қийин бўлди, аммо бу давр менга жуда кўп нарса ўргатди. «Бавария» ва «Рома»даги вақтимдан кўп сабоқ олдим. Ўйлашимча, бу тажрибалар мени яхшироқ инсонга айлантирди».

Сарагоса «Севилья»га қарши ўйинда иштирок этиш имконияти ҳақида ҳам гапирди:

«Мавсумолди тайёргарлик мен учун осон кечмади. Ўтган мавсумдан қолган тиззамда яллиғланиш бор эди. Аммо бир ойдан бери машғулот ўтказяпман ва ўйлашимча, якшанба кунига тайёр бўламан».

Киритилди: 08:44, 04.09.2026.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик