Энтони Гордон "Ньюкасл"дан 70 миллион еврога "Барселона"га ўтганидан сўнг қисқа вақт ичида янги жамоадошларининг ҳурматини қозонди.
Diario Sport маълумотига кўра, Англия терма жамоаси футболчиси камтарлиги ва профессионал муносабати билан "Барселона" кийим алмаштириш хонасида ҳамманинг эътиборини тортган.
Гордон сўнгги йилларда клубнинг энг қиммат трансферларидан бири бўлишига қарамай, ўзини юлдуз футболчидек тутмаяпти. Аксинча, у жамоанинг оддий аъзоси сифатида тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқда ва клубдаги тажрибали футболчиларга катта ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда.
Унинг Каталониядаги янги ҳаётига жиддий ёндашуви клуб раҳбариятида ҳам яхши таассурот қолдирган. Ҳозирча тил масаласи маълум қийинчилик туғдираётган бўлса-да, вингер испан тилини жадал ўрганмоқда. Шунингдек, у маҳаллий маданиятни яхшироқ тушуниш учун каталон тилини ҳам ўрганишга қизиқиш билдирган.
Гордон Ханс-Дитер Фликнинг талабчан ўйин тизимига ҳам тез мослашди. У Ла Лиганинг дастлабки 3 та учрашувида 3 та голли узатмани амалга оширди.













