Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Тошкентда таэквондо WT бўйича йирик мусобақа старт олди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича "Корея Республикаси элчиси" кубоги анъанавий турнирига старт берилди.

Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишлаб ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида cпорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён бошчилигидаги делегация, шунингдек, ассоциация Бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.

Тадбир давомида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ёш таэквондочиларга мусобақада омад тилаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.

“Корея Республикаси элчиси” кубоги анъанавий мусобақасида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 350 нафар спортчи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Дастурга кўра, бугун пумсе (кўргазмали чиқиш) йўналиши ўтказилди. Эртага эса кёруги (жанг) бўйича беллашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада йигитлар ва қизлар 10 тадан вазн тоифасида даянга кўтарилади.

 

Киритилди: 22:28, 04.09.2026.
Ўқилди: 674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик