Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Дензел Думфриснинг «Интер»дан «Реал»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
«Агар «Реал» чақирса, бориш керак. Бу бошқа даражадаги клуб. Энди у «Интер»дагидан ҳам яхшироқ ўйнаши керак, чунки «Реал» нуфуз жиҳатидан анча юқори клуб.
Жамоага жуда катта босим бўлади, аммо Думфрисда керакли сифатлар бор. «Интер» туфайли у юқори даражага кўтарилди», — деди Снейдер.













