«Реал» ҳимоячиси Дин Хёйсен Испания чемпионатининг 4-турида «Бетис»дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.
«Бугун жамоамиз бу мағлубиятга лойиқ эмасди. Барчамиз биргаликда ишлашда ва яхшиланишда давом этамиз. Hala Madrid!» — деб ёзди Хёйсен ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
«Реал» 9 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Бетис» ҳам 9 очко тўплаган ва учинчи поғонада бормоқда.













