Кириш Регистрация

Жоау Невеш «ПСЖ»даги 100-ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш Франция чемпионатининг 3-турида «Монако»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.

«Бу жуда оғир ўйин бўлди. Бугун мен «Пари Сен-Жермен» сафидаги 100-учрашувимни ўтказдим, аммо афсуски, ғалаба қозона олмадик.

Доим айтганимдек, жамоа ҳар қандай алоҳида футболчидан муҳимроқ. Шунинг учун бугун мен бахтли бўла олмайман.

Қандай ўйнаганимиздан фахрланаман, аммо «Монако» — таркибида кўплаб сифатли футболчилар бор жуда кучли жамоа. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик, аммо кўпроқ гол ура олмадик.

Клубга келганимдан бери мухлисларимиз келмаган бирорта ўйинни эслай олмайман. Улар ақл бовар қилмас даражада ажойиб, ҳаётимда кўрган энг яхши мухлислар. Жуда афсус, чунки улар бизни қўллаб-қувватлаш учун келишди, биз эса уларга ғалаба совға қила олмадик», — деди Невеш клуб матбуот хизматига.

«Монако» 3 та ўйинда 3 та ғалаба қозониб, 9 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «ПСЖ» эса 2 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:49, 05.09.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик