Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон - Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа - Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург - Брест
01/10 21:45 Штутгарт - Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

«Пахтакор»да учрашамиз

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубоги-2013 финали. Юртимизда ушбу нуфузли мусобақанинг йигирма биринчи марта финали ўтказилмоқда. Бугун ўзбек футболининг кейинги пайтларда пешқадамларига айланиб улгурган икки гранд жамоаси ўзаро куч синашишади. Бу сафар Кубок кимга насиб этишини ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Кеча ва бугун Қарши шаҳридан “Насаф” жамоасининг минглаб мухлислари Тошкентга отланишди. Кимдир ака-укалар билан, кимдир ошна-оғайнилар билан, яна кимдир мухлислик бўйича дўстлари билан. Бирга кела олмаганлар эса бир-бирларига “Пахтакор”да учрашамиз дея келишиб олишган. Улар катта ҳаяжон билан бугунги финални томоша қилишга ошиқишмоқда. Ҳа, бугун “Пахтакор” стадионига ташриф буюришган мухлислар катта ва муросасиз курашларга бой футбол спектаклини гувоҳи бўлиши турган гап. Ушбу финал ҳар қачонгидан қизиқ бўлади.

Рўзиқул Бердиев таъкидлаганидек бугун “Насаф” жамоаси тарихида энг муҳим ўйинлардан бири бўлади. Жамоа ўз тарихида тўртинчи марта, кетма-кет учинчи марта ана шу катта совринни қўлга киритиш учун майдонга тушади.

“Насаф”нинг босиб ўтган йўлига назар ташласангиз, қизиқ ва ажиб сон ва саналар уйғунлигига гувоҳ бўласиз, жамоа энг катта совринни айнан тоқ йилда қўлга киритган. Жуфт сонлар ҳам “Насаф” “фойдаси”га ёрдам бергандек кўринади. Йўқ, биз фолбинликка даъво қилаётганимиз йўқ. Бу ширин орзулар туфайли калламизга келган фикрлар холос. Ахир орзуга айб йўқ дейишади-ку.

Аммо, севимли “Насаф” жамоамиз ана шу нуфузли совринга ҳақиқий даъвогар ва муносиб деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун майдонда яъни учрашувда жамоа аъзолари исботлаш кераклигини ҳам биламиз. Зеро, “Бунёдкор” жамоасининг қандай кучга эга эканлиги ҳаммамизга маълум. Финал учрашуви муросасиз кечиши аниқ.

Финал олдидан ҳар иккала жамоа имконияти 50Х50 ҳисобланади. Устунлик эса учрашув давомида аниқ бўлади. “Насаф” жамоасининг ўй-фикри ҳам, тайёргарлиги ҳам, режалари ҳам кейинги пайтда ушбу финалга қаратилди. Жамоанинг бир неча ўйинчиларининг жароҳатини ҳисобга олмаганда ҳаммаси кўнгилдагидек. Бугун жароҳатидан фориғ бўлган бир неча футболчиларимизни майдонда кўришга ҳам муяссар бўламиз. Яна бир қизиқ воқеа, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев футболчи сифатида Кубок финалида бир марта иштирок этган бўлса, мураббий сифатида иккинчи марта финалда иштирок этяпти.

Балки бугун “Насаф” тарихидаги яна бир қувончли катта воқеага гувоҳ бўлармиз. Агар шундай бўлса, жамоа мухлисларининг кўп йиллардан бери ушалмай келаётган орзуси ҳам рўёбга чиққан бўлур эди. Жамоа мухлисларида бунга ишонч бор. Улар ўз севикли жамоасига ва Рўзиқул Бердиевга ишонишади ҳамда бугун уларни “Пахтакор” стадионида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қуватлашишади. Мухлислар бугун ана шундай яхши ниятлар билан стадионга ташриф буюришади.

Соат 18:00ни бесабрлик билан кутиб қоламиз. Барчамиз “Пахтакор”да учрашамиз!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:44, 25.09.2013.
Ўқилди: 3914 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.