Кириш Регистрация

Фирмино АПЛдаги орзулар жамоасини тузди

Баҳо:
+ | -

Роберто Фирмино Англиядан кетганига тўртинчи мавсум бўлди, аммо мерсисайдликлар афсонаси «Ливерпуль»ни унутгани йўқ.

Sports Illustrated бразилиялик футболчидан бирга майдонга тушган футболчилардан рамзий жамоа тузишни сўради. Фирмино собиқ жамоадошлари ва рақибларидан истаганларини танлаши мумкин эди.

Бироқ Фирмино фақат «қизиллар»ни танлади:

«Хўш, дарвозада Алиссон бўлади. Марказий ҳимояда Ван Дейк ва Жоэль Матип. Кейин Трент ва Робертсон. Ярим ҳимояда Фабиньо, Вейналдум ва Коутиньо. Ҳужумда эса Мане, Салах ва, албатта, ўзимни қўяман! Менда «Ливерпуль» таркиби ҳосил бўлди, тўғрими?», деди Фирмино.

Киритилди: 14:07, 05.09.2026.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик