Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни енгди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Бухоро" учрашуви якунланди. Сермаҳсул кечган баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 42-дақиқада очилди. "Бухоро" футболчиси Хуршид Мухторов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва "Қизилқум" биринчи бўлимни минимал устунлик билан якунлади.

Танаффусдан кейин голлар сони янада кўпайди. 52-дақиқада Жаба Жигаури Руслан Розиевнинг узатмасидан кейин мезбонларнинг иккинчи голини урди. 64-дақиқада Отабек Жўрақўзиев ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0.

Шундан сўнг "Бухоро" камбэк қилишга уриниб кўрди. 73-дақиқада Шерзод Эсанов меҳмонларнинг биринчи жавоб голини урган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб захирадан майдонга тушган Ника Качарава ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.

Учрашувнинг 87-дақиқасида "Бухоро" футболчиси Анвар Жўраев майдондан четлатилди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва "Қизилқум" муҳим уч очкони қўлга киритди — 3:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:20, 05.09.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик