Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес: «Бизга ўтган мавсумда шундай характер етишмаган эди»

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Италия чемпионатининг 3-турида «Наполи» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг фикр билдирди.

Аргентиналик футболчи ушбу учрашувда дубль қайд этди ва 92-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган ҳал қилувчи голни урди.

«Тюрам менга майдон четидаги тўсиққа чиқиб голни нишонлаганим учун «сен ақлдан озибсан», деди. Лекин охири ўзи ҳам ёнимга қўшилди», — дея Мартинеснинг сўзларини Football Italia келтирмоқда.

«Ҳозир энг муҳими — яхши формага кириб олиш. Жаҳон чемпионатидан кейин тўлиқ мавсумолди тайёргарлигисиз қайтиш осон эмас.

Камбэк амалга оширганимиздан жуда хурсандман. Ўтган мавсумда бизга айнан шундай характер етишмаган эди. Ҳар бир мавсум талабни янада оширяпмиз ва буни майдонда исботлашга ҳаракат қиляпмиз.

Биз ўйиндан ўйинга ҳаракат қиляпмиз, яхшироқ бўлишга ва бор кучимизни беришга интилаяпмиз. Мен жуда хурсандман, аммо мавсум ҳали узоқ», — деди Лаутаро.

«Интер» 9 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.

Киритилди: 08:20, 06.09.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик