Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Павлович Аморим ҳақида: «У футболчилар нимани ҳис қилишини тушунади»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг сербиялик ҳимоячиси Страхиня Павлович клубдаги мураббий алмашинуви ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, янги бош мураббий Рубен Аморим қўл остида жамоа тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

«Аморим — ёш мураббий. У менга ёқади, чунки футболчилар нимани ўйлаётгани ва нимани ҳис қилаётганини ҳақиқатан ҳам тушунишини кўриш мумкин.

Аллегрига келсак, ҳар бир ҳимоячи Италияда ундан тажриба орттириши керак. У ҳимоявий ўйин бўйича энг яхши мутахассислардан бири.

Аморим қўл остида эса биз тўп билан кўпроқ ишлаяпмиз», — дея Павловичнинг сўзларини milanistichannel.com келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Страхиня Павлович 2024 йилдан буён «Милан» сафида тўп тепиб келмоқда.

Киритилди: 08:22, 06.09.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик