Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Симеоне: «Мураббийлар штаби футболчиларга керакли нарсани етказа олмади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига қарши ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилди. «Матрасчилар» сафарда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Ўйин сиз кўрганингиздек кечди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо кейин икки дақиқа давомида концентрацияни йўқотдик ва бир нечта эпизодларда тўғри ҳаракат қила олмадик. «Атлетик» бу ҳолатдан фойдаланди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», — дея Симеоненинг сўзларини Marca келтирмоқда.

«Мураббийлар штаби футболчиларга майдонда нима қилиш кераклигини тўлиқ етказа олмади. Биз ҳали жамоа қураяпмиз. Олдимизда қийин вазиятлар бўлади ва улардан ўтишимизга тўғри келади.

Ўйинни яхши бошлагандик, аммо ўша икки дақиқа биз учун жуда қаттиқ зарба бўлди. Энди бунга тўғри реакция қилишимиз керак.

Хулианнинг вазиятини ҳисобга олмасак, бизда аниқ голли имкониятлар деярли бўлмади. «Атлетик» эса юқори ўринлар учун курашадиган жамоа», — деди Симеоне.

«Атлетико» 7 очко билан 6-ўринда, «Атлетик» эса 4 очко билан 8-поғонада бормоқда.

Киритилди: 08:32, 06.09.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик