Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Маҳоратли ҳужумчига эга бўлган жамоа ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳеч бир жамоани ўйин давомида устунлик қилди деб айта олмайман. Ўйин тенгкурашларга бой бўлди. Бугун тажрибали ва маҳоратли ҳужумчига эга бўлган жамоа ютди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Олдимизда чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Энди асосий эътиборни чемпионлик учун курашга қаратамиз.

— Бугун жамоа голларни асосан қанотлардан уюштирилган ҳужумлар орқали ўтказиб юборди.  Тўғри, Пишур маҳоратли ҳужумчи. Аммо шогирдларингизга ҳужум ривожланмасидан олдин уни тўхтатишга кўрсатма бермадингизми?
— Йигитлар билан суҳбатлашгандимда буни таъкидлагандим. Лекин футболчиларимиз бироз кеча қола бошлашди. Айтиб ўтганимдек, легионер футболчининг маҳорати олдида улар ожиз қолишди.

— Жамоа чемпионлик учун курашишга имконияти етадими?
— Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ҳали олдимизда ўйинлар бор. Бугунги ўйин кўрсатдики, чемпионлик учун кураша оламиз.

— Биринчи бўлимдан кейин ўйин назоратчиси сизга қандай эътиро з билдирди?
— Захира футболчиларимиз қизил нимча кийиб олишганди. Шунингдек, суратчи мухбирлар устида ҳам шундай нимча бор экан. Назоратчи уларни ҳам "Насаф" футболчилари деб ўйлаб, 12-13 нафар захира футболчиси бор деб ҳисоблабди.

— Кетма-кет 3та Тошкент жамоаларига қарши ўйинларни ўтказдингиз. Қайси ўйин "Насаф" учун қийин кечди?
— Бугунги ўйинни айта оламан. Боиси, биз барча эътиборимизни ушбу ўйинга қаратдик. Яхши биласизлар, жамоамизда муаммолар бор эди. Гадоевнинг жароҳати, ўтган турда Мақсуд Каримовнинг қизил карточка олиши, Шуҳрат Муҳаммадиев бугун чўлоқланиб ўйнади. Бизга қарши кучли жамоа ўйнади.

— Кейинги ўйинларга Кенжа Тўраев ва Жиямуродов қанчалик тайёр?
— Улар ҳозир тикланиши жараёнини ўташмоқда. Улар ҳозир 50-60 фоизга тайёр. Гадоев ва Муҳаммадиев жароҳат олгани боис, сўнгги ўйинларимизда тезкорлик йўқолди.

— Ушбу мавсумда "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари яна бир марта Қаршида тўқнаш келишади. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, чемпионат баҳсида қандайдир ўзгартиришлар киритасизми?
— Биз чемпионлик учун курашамиз ва ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ўша ўйин чемпионлик учун ҳал қилувчи баҳс бўлиши мумкин. Агар жароҳатланган футболчиларимиз сафга қайтса, янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз.

— Бугун "Насаф" стандарт вазиятлардан муваффақиятли фойдалана олмади...
— Албатта, стандарт вазиятлардан яхшироқ фойдалана олишимиз керак эди. Машғулотларда Шерзод Аъзамов стандарт вазиятлар устида ишлаганди. Аммо бугун бу борада ҳам омадимиз келмади.

— Зоҳид Абдуллаев Кубок баҳсларида яхши ўйнаётганди. Нима учун унга фақат ўйиннинг сўнгги дақиқасидагина ўйнаш имконини бердингиз?
— Ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриши керак. Аммо у чемпионат баҳсларида гол ура олмаяпти. Шунинг учун бугун Шомуродов ва Алланиязовга ишонч билдирдим.

— "Насаф" кетма-кет учинчи марта финалда ўйнаб, ютқазмоқда. Ўйиннинг Тошкентда ўтгани мағлубиятда роль ўйнадими?
— Бугун муҳим ўйинга кўпи билан 5 минг одам кирди. Агар бундай ўйинлар вилоятда бўлса, кўплаб мухлислар ўйин гувоҳига айланишди. Бундай ўйинларни байрамга айлантириш керак. Мухлисларимиз томонидан киритилган таклиф кейин йилда инобатга олинса керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:36, 25.09.2013.
Ўқилди: 4833 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.