Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Холанд — сочини олдириш қарори ҳақида: «Ибраҳимович кучимни йўқотишим мумкинлигидан огоҳлантирган»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд узун сочларини олдиришга қарор қилганидан кейин кучини йўқотиб қўйишдан қўрқмаган-қўрқмагани ҳақида гапирди.

— Тан олишим керак, бироз хавотирландим. Златан [Ибраҳимович] мени бир неча марта огоҳлантирганидан кейин, бироз қўрқиб ҳам кетдим! Аммо ҳозирча ҳаммаси анча яхши кетяпти.

— Бутун дунё бир саволни беряпти: бу шунчаки ҳиссиётга берилиб қабул қилинган қарормиди? Бир куни уйғониб, сочингизни олдиришга қарор қилдингизми ёки буни аввалдан режалаштирганмидингиз?

— Бу ҳақда анча вақтдан бери ўйлаб юрардим, аммо атрофимдагилар мени бу фикримдан қайтаришга ҳаракат қилишарди. Улар менинг аввалгидек кўринишимни хоҳлашарди. Аммо энди вақти келганини ҳис қилдим. Жаҳон чемпионатида сочимни олдиришни зарур деб ҳисобладим. Энди эса уларни яна ўстиришимга тўғри келади, — дея Холанднинг сўзларини Viaplay журналисти Ян-Оге Фьёртофт ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида келтирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:47, 06.09.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик