Кириш Регистрация

Ривалдо «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Милан», «Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, 1999 йилги «Олтин тўп» соҳиби Ривалдо россиялик футболчилар орасида «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновни футболдаги энг нуфузли индивидуал соврин учун биринчи даъвогар деб атади.

«Менимча, «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов россиялик футболчилар орасида «Олтин тўп»ни қўлга киритишга яқин бўлиши мумкин», — дея Ривалдонинг сўзларини ТАСС келтиради.

Сафонов 2024 йил ёзидан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Россиялик футболчи клубдаги икки мавсум давомида икки марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

2026 йил футболда йилнинг энг яхши футболчиси учун «Олтин тўп»га даъво қилаётган 30 нафар номзод рўйхати 8 сентябрь куни эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:24, 06.09.2026.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик