Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Бавария» бош директори: «Бундеслигадаги рақобат биз учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дрезен Мюнхен клубига Германия чемпионатида юқори даражадаги рақобат кераклигини таъкидлади.

«Рақобат биз учун наиҳоятда фойдали ва лигада жиддий чорловларга эга бўлишимиз шарт.

Пеп Гвардиола даврини жуда яхши эслайман. 2015 йилда «Аугсбург»га қарши ўйнагандик. Мусобақанинг қайси тури экани аниқ ёдимда йўқ, аммо биз Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқиб бўлгандик ва у «Аугсбург»га қарши иккинчи таркибни майдонга туширди. Биз, табиийки, ютқаздик — кейин эса Чемпионлар лигаси ярим финалида ҳам мағлубиятга учрадик.

Менимча, тизим бундай ишламайди. Бундай нарсаларни олдиндан аниқ ҳисоб-китоб қилиб бўлмайди деб ўйлайман. Шунингдек, футболчилар АПЛ ва Чемпионлар лигасида айнан керакли вақтда спорт формасининг энг юқори нуқтасига чиқиб, 100% куч билан ўйнаши учун юкламаларни бу қадар мукаммал бошқариб бўлишига ҳам ишонмайман.

Шу сабабли рақобат бизга фақат ва фақат фойда келтиради. У бизни янада яхшироқ тўп суришга мажбур қилади», — деди Дрезен.

Киритилди: 15:59, 06.09.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик