Кириш Регистрация

Фабиан Руис: «Мен жамоавий даражада ҳамма нарсани ютиб бўлдим, фақат «Олтин тўп» камлик қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотига муносибман деб ҳисоблайди.

«Жамоавий даражада мен ҳамма нарсани ютиб бўлдим! Жамики қилган меҳнатларимдан сўнг менга фақат ягона индивидуал соврин — «Олтин тўп» камлик қилмоқда. Бу менга лойиқ бўлган эътирофни тақдим этган бўларди», — деди Руис Telefoot нашрига.

Ортда қолган мавсум якунларига кўра, 30 ёшли футболчи «ПСЖ» таркибида Чемпионлар лигасида ва Франция чемпионатида ғолиб чиқди. Испания терма жамоаси сафида эса Руис жаҳон чемпионига айланди.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Жаҳон чемпионатида эса у саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланди.

Киритилди: 16:17, 06.09.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4932]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3180]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2768]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2734]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2720]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2447]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2368]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2121]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2013]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2000]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик