Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Флик: "Ҳисоб 5:0 бўлганда ҳужумни давом эттиришга арзийдими ёки йўқми, билмайман"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания лигасининг тўртинчи турида "Валенсия"га қарши ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди. Унинг жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Бу ажойиб ўйин бўлди. Биз ўйинни бошиданоқ назорат қилдик. Мен айнан шуни кўришни истайман", - дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

"Мен учун энг муҳими - бу уч очко. Албатта, бизда етарли маҳорат бор ва биз бўш жой топамиз. Биз паст блокга қарши яхши ҳужум қила оламиз. Буни кўриш яхши. Биз ўйинни назорат қила олдик, айниқса, бу ҳароратда.

Кубарсининг сариқ карточкаси? У бу қоидабузарликни амалга ошириши керак эди - бу содир бўлади. Буни қабул қилиш керак. Ҳакам ажойиб ўйин кўрсатди. 5:0 ҳисобида ҳужум қилишда давом этишимиз керакми ёки йўқми, билмайман. Балки биз ўйинни бироз кўпроқ назорат қилишимиз керак эди. Бизда ҳали кўп ўйинлар бор, шунинг учун иложи борича кучимизни тежашимиз керак", - дея хулоса қилди мураббий.

"Барселона" мумкин бўлган 12 очкодан 12 очко билан лига жадвалида биринчи ўринда.

Киритилди: 23:03, 06.09.2026.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик