Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Сульшер "МЮ"нинг мавсум стартига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг мавсум бошидаги натижалари ва Майкл Кэррик олиб бораётган ишлар ҳақида фикр билдирди.

"Ростини айтсам, бу ёмон старт эмас. Айниқса, ҳали ўзи кутган барча имкониятларга эга бўлмаган янги мураббий учун.

Мен Майклга ишонаман. У ажойиб мутахассис ва қандай жамоа қуришга ҳаракат қилаётгани аллақачон кўриниб турибди. Буни жамоанинг ўйини, тўп билан ҳаракатланиши ва у сингдираётган ғояларда кўриш мумкин. Бу лойиҳанинг мустаҳкам пойдевори бор.

Мен бу жамоанинг келажагини кўряпман. "Манчестер Юнайтед" яна совринлар учун кураша олишига ишонаман. Бироқ клубга ҳали бир нечта кучайтиришлар керак. Январь жуда муҳим ойга айланиши мумкин.

Бу клубни бошқарган инсон сифатида босим даражасини жуда яхши тушунаман. Бу ерда ҳамма нарса бошқача: ҳар бир қарор савол остига олинади, ҳар бир натижа эса майда деталларигача таҳлил қилинади.

Лекин Майкл ўзига ишониши керак. "Юнайтед"да муваффақият қозониш учун ўз қарорларингни қабул қилиш ва улардан қайтмаслик лозим. Ҳаммани рози қилишга уриниб, бу клубни бошқариб бўлмайди.

У ўз ишини яхши бажаряпти. Ҳозир энг муҳими — жамоани қуришда давом этиш ва керакли қўллаб-қувватлашга эга бўлиш", — деди Сульшер.

Киритилди: 08:53, 07.09.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик