Кириш Регистрация

"Пахтакор" вакили 20-турнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидов Ўзбекистон Суперлигаси 20-турининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

22 ёшли футболчи "Андижон"га қарши учрашувда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турди. У 69-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Пахтакор"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Абдумажидов мазкур баҳсда 1 та гол урди, 7 марта тўпни рақибдан олиб қўйди ва узатмаларининг 89 фоизини аниқ етказди. Унинг xG кўрсаткичи 0,16 ни ташкил қилди.

Киритилди: 11:04, 07.09.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик