Кириш Регистрация

Хитойдаги U-20 Осиё кубогининг 16 иштирокчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

2027 йил Хитойда ўтказиладиган U-20 Осиё кубогининг финал босқичида иштирок этадиган барча 16 та терма жамоа номи маълум бўлди. Саралаш баҳслари 6 сентябрь куни якунланди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "B" гуруҳида учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, биринчи ўрин билан тўғридан-тўғри Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари сўнгги турда Сурияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва саралашни максимал натижа билан якунлади.

Гуруҳ ғолиблари сифатида Жанубий Корея, Ўзбекистон, КХДР, Тожикистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Япония ва Индонезия финал босқичига чиқди. Мезбон Хитой эса мусобақада тўғридан-тўғри иштирок этади.

Шунингдек, энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари орасидан Ливан, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Уммон, Таиланд ва Малайзия ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, Хитойда Осиё чемпионлиги учун курашадиган 16 жамоа таркиби тўлиқ шаклланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса U-20 Осиё кубогининг финал босқичида кетма-кет учинчи марта иштирок этади. Турнир 24 мартдан 1 апрелга қадар ўтказилади.

Киритилди: 12:15, 07.09.2026.
Ўқилди: 2949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик