Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши бўлажак учрашувда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда OneFootball хабар берди.
Аввалроқ 28 ёшли футболчи жароҳат олгани ва «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ манба маълумотига кўра, Димарко «Интер»нинг ўйинолди машғулотида иштирок этган. Эҳтимол, ҳимоячи «Реал»га қарши баҳс учун қайдномага киритилади, аммо катта эҳтимол билан учрашувни асосий таркибда бошламайди.
«Реал» ва «Интер» ўртасидаги Чемпионлар лигасининг биринчи тур учрашуви 8 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.













