Бразилия терма жамоаси ва "Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос "Интер" футболчиси Федерико Димарконинг ўйинига юқори баҳо берди.
"Димарко — ажойиб чап қанот ҳимоячиси. У ўзининг ўйин услуби билан менга ўзимни жуда кўп эслатади", — деди Роберто Карлос.
Димарко "Интер"нинг чап қанотидаги асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Италиялик футболчи ҳимоядаги вазифаларидан ташқари, ҳужумларга фаол қўшилиши ва чап оёқдаги зарбалари билан ҳам ажралиб туради.













