Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Миллий футбол марказида Осиё ўйинлари мусобақаси олдидан сўнгги тайёргарлик йиғинларини ўтказмоқда. Бугун ЎФА раҳбарияти U-23 олимпия терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.

Суҳбатда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон тарихда ушбу мусобақада ғолиб бўлгани, қолаверса, турли ёшдаги терма жамоаларимиз қитъа миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб келаётгани айтилди. Лос-Анжелес Олимпиадасига тайёргарлик олиб бораётган терма жамоамиз учун ушбу мусобақа ҳам муҳим ҳисобланиши таъкидланди.

— Барчангиз турли терма жамоаларимиз таркибида Осиё кубогида иштирок этгансиз, бу каби мусобақалар катта тажриба ҳисобланиб, кейинги фаолиятингизга ҳам таъсир қилади. Ватан терма жамоасининг либосини кийиб майдонга тушиш катта шараф. Бир жамоа бўлиб, аҳиллик билан мусобақада муносиб иштирок этишингизга ишонамиз, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Эслатиб ўтамиз, U-23 терма жамоамиз мусобақанинг C гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Филиппин, Қувайт ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Турнирдаги илк учрашувимиз 15 сентябрь куни Филиппинга қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:22, 07.09.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик