«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа яқинда «Ньюкасл»дан ижарага олган ҳужумчи Ник Вольтемаде ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Менда фриз оти бор ва Вольтемаде менга унга жуда ўхшаб кетади. У бақувват, жисмоний жиҳатдан бироз қўрқинчли кўринади, аммо шу билан бирга жуда меҳрибон, уни силаш ва ҳатто минишга имкон беради. У жамоадошлари билан жуда яхши муносабатда.
У жисмоний курашда ўзини ҳимоя қила олади, аммо доимо табассум қилиб юради. У бу ерда бўлганидан жуда хурсанд ва бунинг ўзи кўп нарсани англатади», — деди Спаллетти.
«Ювентус» Италия чемпионатининг уч туридан сўнг 7 очко тўплаган. Спаллетти жамоаси сўнгги турда ўз майдонида «Милан» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.













