Кириш Регистрация

Собослаи: «Менга фақат битта позицияда ўйнаш ёқмади»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи бош мураббий Андони Ираола билан майдондаги вазифаси ҳақида қандай суҳбатлашганини айтиб берди.

Венгриялик футболчи аввал ҳужум, ярим ҳимоя ва ҳимоядаги турли позицияларда синаб кўрилган. Бироқ «қизиллар»нинг янги бош мураббийи кутилмаган тажрибалар ўтказишни режалаштирмаётганга ўхшайди.

«Ираола ўнг қанот ҳимоясида ўйнамаслигимни аниқ айтди ва бу мен учун катта аҳамиятга эга бўлди. Аммо зарурат туғилса, мураббий ихтиёридаман. Менга ҳақиқатан ҳам ёқмаган ягона позиция — «еттилик», яъни ўнг қанот ҳужумчиси вазифаси бўлди», — деди 25 ёшли футболчи.

Доминик Собослаи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида учта ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Киритилди: 08:17, 08.09.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик