Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Дьёкереш нега «Арсенал»дан норози экани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Таниқли спорт журналисти Пирс Морган «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкерешнинг Лондон клубидан амалга ошмай қолган кетиши ҳақида гапирди.

«Дьёкереш мавсум бошида жуда кам ўйнаяпти. Менга уни атайлаб захира ўриндиғида ушлаб туришганини айтишди. Клуб Викторни Альваресга алмаштиришни истаган, аммо келишув амалга ошмаган.

Ҳозир Дьёкереш ўзига нисбатан бундай муносабатдан ниҳоятда ғазабда. У буни ҳурматсизлик деб ҳисобламоқда», — дея Морганнинг сўзларини келтиради Metro.

Дьёкереш жорий мавсум Англия Премьер-лигасида бор-йўғи битта учрашувда майдонга тушди ва голли ҳаракатни амалга оширмади.

Швециялик ҳужумчининг «Арсенал» билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:37, 08.09.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик