Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

«Барселона» Фликка Моуриньо ҳақида гапирмасликни буюрди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Ханс-Дитер Фликдан Жозе Моуринью ва «Реал» билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қилмасликни сўраган.

Diario SPORT хабарига кўра, клуб Фликка Моуриньюнинг Мадриддаги биринчи фаолияти даврида юзага келган можароларни, жумладан, Пеп Гвардиола билан зиддиятлари ва Тито Виланова иштирокидаги машҳур воқеани эслатган.

Клубнинг талаби аниқ бўлган: «Моуринью ёки «Реал» ҳақида бир оғиз ҳам гапирманг».

Флик бу кўрсатмага амал қилишини аллақачон кўрсатди. «Барселона»нинг Ла Лигада «Эльче»га қарши дастлабки ўйини олдидан ундан Моуринью ҳақида сўрашганида, мураббий суҳбат мавзусини дарҳол ўзгартирган.

«Биз эртага «Реал»га қарши ўйнаймизми? Мендан «Эльче» ҳақида сўранг», — деган Флик.

Моуринью «Реал»га қайтганидан кейин «Барселона» ҳақида фикр билдириб улгурди. Флик эса рақобат билан боғлиқ баҳсларга аралашишдан бош тортмоқда ва бу мавқеини ўзгартириши кутилмаяпти.

Келгуси «Эл-Класико»лар олдидан Моуринью ҳақидаги саволлар кўпайиши табиий. «Барселона» эса португалиялик мураббийга янги можаро келтириб чиқариш учун имконият бермасликни истамоқда.

Киритилди: 13:25, 08.09.2026.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик