Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Гави жароҳатдан тўлиқ тикланди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави мавсумнинг «Эльче»га қарши дастлабки учрашувида олган жароҳатидан тўлиқ тикланди.

22 ёшли футболчи «Атлетик» ва «Райо Вальекано»га қарши ғалабали ўйинларни ўтказиб юборган эди. У ўтган дам олиш куни «Месталья»даги «Валенсия»га қарши баҳс учун қайдномага қайтди.

Гави йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунланган учрашувда майдонга тушмади. Бироқ унинг захира ўриндиғида бўлиши жароҳатдан фориғ бўлгани ва мураббийлар штаби ихтиёрида эканини тасдиқлади.

Ярим ҳимоячининг қайтиши Каталония клуби учун айни муддао бўлди. «Барселона»ни Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»га қарши дастлабки ўйин ва Ла Лигада «Леванте» билан учрашув кутиб турибди.

Гави мавсумолди тайёргарлигини яхши жисмоний ҳолатда бошлаш учун ёзги таътилини муддатидан олдин якунлаган эди. Клуб тарбияланувчиси мавсумнинг биринчи ўйинида Марк Бернал билан бирга асосий таркибда майдонга тушиб, ўзининг одатий савияси ва фидойилигини намойиш этган.

Унинг тикланиши Ханс-Дитер Фликка катта жисмоний куч талаб қиладиган ярим ҳимоя чизиғида таркибни алмаштириб туриш учун яна бир муҳим имконият берди. Гавининг тактик фойдаси ва машғулотлардаги юқори шиддати уни жамоадаги асосий вариантлардан бирига айлантирмоқда.

Киритилди: 13:30, 08.09.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик