Кириш Регистрация

Мората нега Испаниянинг жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Леганес» ҳужумчиси Альваро Мората Испания миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ва бош мураббий Луис де ла Фуэнте уни мусобақа қайдномасига киритмагани ҳақида фикр билдирди.

«Жаҳон чемпионатида қатнашишни жуда истардим. Аммо Нью-Йоркка борганимда ўзимни деярли жамоанинг бир қисмидай ҳис қилдим. Чунки у ерда миллий жамоада мен билан бирга фаолиятини бошлаган кўплаб футболчиларни кўрдим.

Агар ўтган йил бошқача кечганида нима бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш мумкин, аммо бундан маъно йўқ.

Мен жамоага фойда келтиришим ва яхши муҳит яратишим мумкин эди. Бироқ мен у ерда бўлмаганим мураббий учун осонроқ бўлган деб ўйлайман. Тасаввур қилинг, жаҳон чемпионати бошланади ва ҳамма мен у ерда нима қилаётганимни сўрайди. Бундай шов-шувдан қочган маъқул.

Борха Иглесиас ҳам, бошқа ҳужумчилар ҳам мусобақада иштирок этишга муносиб эди. Ферран Торрес мен уришни жуда истаган голни урди ва мен у учун хурсанд бўлдим», — дея Моратанинг сўзларини келтиради Sport.es El Larguero манбасига таяниб.

Киритилди: 13:32, 08.09.2026.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик